Миср Ғазодаги воситачилик миссиясини давом эттиради

Олам

image

Миср Исроил ва ҲАМАС орасида келишувларга эришиш, гаровга олинганларни озод қилиш, ўт очишни тўхтатиш ва фаластинликлар олдидаги гуманитар ва тиббий мажбуриятларни тўлиқ бажариш мақсадида Ғазо секторидаги можарони ҳал қилиш бўйича воситачилик ҳаракатларини давом эттиради. Бу ҳақда Миср Ташқи ишлар вазири Бадр Абдул Ати Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашувда Миср Ғазодаги воситачилик миссиясини давом эттиришини маълум қилди. 

“Биз зўравонликни тўхтатиш ва келишувларга эришиш, гаровга олинганларни озод қилиш, ўт очишни тўхтатиш ва фаластинликлар олдидаги гуманитар ва тиббий мажбуриятларни тўлиқ бажариш учун халқаро ҳамжамиятнинг масъул ҳамкорлари билан биргаликда ишимизни, саъй-ҳаракатларимизни давом эттирамиз", дейди Абдул Ати.

Унга кўра, можаро томонлари бир неча бор келишувга яқин келган. Улар барча гаровга олинганлар ва маҳбусларни озод қилиши мумкин бўлган, бироқ ҳар сафар охирги лаҳзада нимадир тўсқинлик қилган. Асосан, Исроил томони янада кўпроқ шартларни илгари сурган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Қоҳирада Исроил ва ҲАМАС ўртасида Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар муваффақиятсиз якунлангани хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Миср Исроил Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made