Мишустин Ғарбни очиқча ўғриликда айблади

Олам

image

Россия Бош вазири Михаил Мишустин Ғарб томонидан Россия валюта захираларини музлатиб қўйилишини ўғирликка тенглаштирди. Бу ҳақда у “Россияда ишлаб чиқарилган” халқаро экспорт форумида айтиб ўтди.

“Дўст бўлмаган давлатлар янги санкциялар пакетини жорий қилиб, саноатимизга, молиявий тизимимизга имкон қадар кўпроқ зарар етказишга, ишбилармон доираларни қўрқитишга ҳаракат қилишди. Оддий қилиб айтганда, Россиянинг юзлаб миллиард долларлик валюта захиралари ўғирланган. Газ транспорти инфратузилмаси террористик ҳужумларга учради”, дейди Вазирлар Маҳкамаси раҳбари.

Мишустиннинг таъкидлашича, биргаликда ишлашнинг илгари эълон қилинган ва ўзгармас қоидалари Ғарб вакиллари томонидан очиқчасига эътиборга олинмаяпти.

“Биз энди ҳалол рақобат ҳақида гапирмаяпмиз – кўплаб қарорлар асосида очиқ протекционизм (давлатнинг ички бозорни чет эл рақобатидан ҳимоя қилиш ва товар ишлаб чикарувчиларнинг ташқи бозорга чиқишини рағбатлантиришга қаратилган иқтисодий сиёсати – тахр.) ёки турли хилдаги вақтинчалик сиёсий вазифалар ётибди”, дейди Бош вазир.

Шунингдек, у Россиянинг рақибларини очиқ иқтисодиётда кўплаб бозорлар ўзаро боғлангани ҳам тўхтата олмаганини таъкидлаган. Бунинг оқибатида, у бу ҳаракатларнинг барчаси рақибларнинг ўзига таъсир қилганини, жумладан, газ ва электр энергияси, бензин ва нон нархининг ошганини таъкидлаган.

“Яқин вақтгача яшил технологиялар билан фахрланиб келган ривожланган дунёнинг кўплаб давлатлари энергия манбаи сифатида кўмирга қайтмоқда”, дейди Мишустин.

Ҳукумат раҳбари Россияни глобал савдодан четлаштириш ғояси бемаъни эканини қўшимча қилиб ўтган. 

“Мамлакатимиз қадим замонлардан буён унинг муҳим таркибий қисми бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Жаҳон саноатини Россия ресурслари ва товарларисиз тасаввур қилиш қийин”, дея хулоса қилган Бош вазир.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

238

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг