Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудларида ичимлик суви узилмоқда

Жамият

image

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги айрим кўчаларда ичимлик суви вақтинча бўлмайди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар бермоқда. 

“Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Махтумқули ва Оҳангорон кўчалари кесишмасидаги Д-1400 мм ичимлик сув тармоғида таъмирлаш ишлари амалга оширилаётгани муносабати билан жорий йилнинг 6 ноябрь куни соат 23:00 дан 8 ноябрь куни соат 06:00га қадар Мирзо Улуғбек туманидаги айрим кўчаларда вақтинча ичимлик суви таъминоти тўхтатилади”, дейилади ҳокимлик тарқатган хабарда. 

Қайд этилишича, “Сувсоз” ДУК томонидан ушбу манзилларга ичимлик сувини етказиб бериш чоралари амалга оширилади.

Қуйида тармоқдан узиладиган манзиллар рўйхати келтирилган:

  • Паркент кўчасида;
  • Паркент 3-берк кўчасида;
  • Паркент 4-берк кўчасида;
  • Иссиқ сув кўчасида;
  • Қарноқ кўчасида;
  • Мирзо Улуғбек тумани ДСЭНМ биносида;
  • Семурғ заводида;
  • Корзинка (ТАПОиЧ) супермаркетида;
  • 58-харбий қисмда;
  • Авиасозлар мавзесидаги 4 қаватли 1,2,3,4 уйларда;
  • Катта Янгиобод, Янги давр хамда Донишманд маҳаллаларида жойлашган уйларда;
  • Гўзал, Сокин кўчаларида;
  • Тузел-1,2,3,4 мавзесидаги уй.
     

Мақола муаллифи

Теглар

Ичимлик суви Мирзо Улуғбек тумани

Баҳолаганлар

11

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг