Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларида сув 3 кунга ўчирилади

Жамият

image

Яшнобод туманида уч қаватли кўприк қурилиши шунингдек, Иссиқсув кўчасидаги Д – 1400 мм. қувурининг бир қисмини қайта кўчирилиши муносабати билан жорий йилнинг 18 февралидан 20 февраль санасига қадар айрим ҳудудларда ичимлик суви таъминотида узилишлар ва сув босимининг пасайиши кузатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Ичимлик суви тармоқдан тўлиқ узиладиган ҳудудлар:

Яшнобод туманида:

Тошкент механика заводи (ТАПОиЧ), АРМЗ темир йўл таъмирлаш заводи, Семург заводи, “Корзинка Авиатор” савдо маркази, Ҳарбий қисм – 1,2,3,4 Тузел ва Авиасозлар мавзелари ҳамда Шоҳимардон, Ойдинкўл, Чилонота, Янгилик, Нодирабегим, Ҳуснобод, Илтифот, Ширмонбулоқ, Мурувват, Ҳаваскор, Кўламли, Мураббий, 1 тор Мураббий, Катта Янгиобод, Паҳлавон, Донишманд, Хислат, Шоҳсанам, Нигора, 1,2 тор Нигора, Толариқ, Маърифат, Гўзал, Сокин тор, кўчалари ва  58 – сонли Ҳарбий шаҳарча;

Мирзо Улуғбек тумани:

Паркент, Паркент 3,4 тор, Иссиқсув, Иссиқсув 1,2,3 тор,  Карнок ҳамда Карнок тор кўчалари; 

Сув босими пасаядиган ҳудудлар:

Яшнобод тумани:

Асалобод 1,2 мазелар;

Сув босими кўтариладиган ҳудудлар:

Мирзо Улуғбек тумани:

Дўрмон йўли, Мингбулоқ, ТХАЙ, Қорасув мавзесидан – Паркент кўчасигача.

“Пойтахт маъмурияти вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўрайди”дейилади хабарда.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Мирзо Улуғбек Яшнобод ичимлик суви

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

2.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made