Мирзиёевнинг жорий ҳафтадаги иш жадвали эълон қилинди
Жамият
−
31 Октябрь 2022
8888Бугун, 31 октябрь кунининг иккинчи ярмида Ўзбекистон Президенти ҳудуд ва тармоқларда энергия тежамкорлигини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан соҳа мутасадди раҳбарларининг тақдимоти билан танишади. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Шунингдек, мазкур ҳафта давомида:
• иқтисодиёт тармоқларига берилаётган имтиёзлар самарадорлигини ўрганиш натижалари юзасидан муҳокама;
• маҳаллий саноатни янада ривожлантириш борасида мавжуд имкониятлар ва янги захираларни сафарбар этиш юзасидан кенгайтирилган мажлис;
• одил судловни таъминлаш ҳамда суд ислоҳотларини янада такомиллаштириш борасидаги устувор вазифалар юзасидан тақдимотлар ўтказиш кўзда тутилган.
Алоҳида қайд этилишича, бошланган ҳафта ташқи сиёсий масалаларда ҳам қатор тадбирлар бор.
1 ноябрь куни Президент Германия Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок бошчилигидаги делегацияни қабул қилади. Учрашувда икки томонлама муносабатлар истиқболи, савдо-иқтисодий йўналишлардаги ҳамкорлик муҳокама қилинади ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилади.
3 ноябрь куни эса, давлат раҳбарининг БАА ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Гаргавий билан учрашувлари режалаштирилган.
LiveБарчаси