Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифи кутилмоқда
Жамият
−
05 Октябрь 2023
690013 октябрь куни Бишкекда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) давлат раҳбарларининг кенгаш мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қирғизистон президенти администрацияси хабар берди.
Унга кўра, Қирғизистон Президенти раислигида ўтадиган тадбирда МДҲга аъзо давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлашга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилиниши кутилмоқда.
“Бўлажак тадбир давомида Миллатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлигига оид муҳим қарорлар қабул қилинади.
МДҲ саммитида давлат раҳбарлари иштирок этади”, деган Қирғизистон Президенти администрацияси ташқи сиёсат бўлими мудири Муратбек Азимбакиев.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Молдава октябрь ойи ўрталарида Бишкекда бўлиб ўтадиган МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида иштирок этмаслигини хабар бергандик.
Акобир Сайидов