Мирзиёевдан Каптива олган боғбон вафот этди

Олам

image

Бугун, 4 октябрь куни асли Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидан бўлган Тожикистондаги “Боғи сомон” деҳқон хўжалиги раҳбари Камол ҳожи Мадумаров 80 ёшида вафот этди. 

Шу муносабат билан Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон марҳумнинг тўнғич ўғлига телефон қилиб, ҳамдардлик билдирди.
Камол Мадумаров ҳаёти давомида Тожикистон қишлоқ хўжалиги соҳасига катта ҳисса қўшди. Ўз тажриба ва маҳорати билан боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантирди.

У 500 гектардан иборат “Боғи сомон” деҳқон хўжалигида “Ҳусайни”, “Ризамат”, “Каттақўрғон”, “Келин бармоқ” каби ҳосилдор узум навларини етиштирди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 27 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистонга ташрифи давомида Эмомали Раҳмон билан Турсунзода шаҳридаги “Боғи сомон” ва “Ватан” деҳқон хўжаликларига ташриф буюриб, икки нафар деҳқонга автомашина совға қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Мирзиёев Камол Мадумаров совға олган

Баҳолаганлар

282

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар