Мирзиёев ҳафта бошида Абу-Дабига боради
Жамият
−
10 Январь
3852Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 14-15 январь кунлари БААнинг Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтадиган “Барқарор ривожланиш ҳафталиги – 2025” (Abu Dhabi Sustainability Week Summit) саммитида иштирок этади. Бу ҳақда саммитнинг расмий саҳифасида хабар берилди.
Барқарор ривожланишни жадаллаштириш бўйича ADSW саммитида иштирок этаётган жаҳон етакчилари қаторида Албания, Озарбайжон, Финляндия, Италия, Қозоғистон, Кения, Малайзия, Нигерия, Руанда, Сейшел ороллари, Уганда давлат раҳбарлари ҳам иштирок этади.
БАА Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ал Наҳаён ҳомийлигида бўлиб ўтадиган ушбу саммит бизнес ва технология намоёндалари билан бир қаторда 13 давлат раҳбари ва 140 дан ортиқ вазир ва ҳукумат амалдорларини бир жойга йиғади.
Саммитда рақамли-иқлим алоқаси орқали глобал инвестиция моделларини қайта шакллантириш, келажакни молиялаштириш, катта маълумотлар билан иқлим хавфини моделлаштириш, энергияни сақлашдаги инновациялар ва ўзгарувчан хатти-ҳаракатларнинг тўлқинли таъсири каби мавзулар бўйича юқори даражадаги муҳокамалар бўлиб ўтади.