Мирзиёев ЖСТнинг янги бош директорига табрик йўллади. Ўзбекистон тез фурсатда ташкилотга аъзо бўлмоқчи

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконжо-Ивеалага лавозимига тайинлангани муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Давлат раҳбари ўз мактубида янги бош директор раҳбарлигида ушбу ташкилотнинг ўрни ва нуфузини ошириш борасидаги самарали ислоҳотлар амалга оширилиши ҳамда глобал инқирозни бартараф этиш ва халқаро савдо муносабатлари тизимини янада ривожлантириш бўйича таъсирчан чоралар кўрилишига ишонч билдирган.

Ўзбекистон тез фурсатда ЖСТга аъзо бўлиши масаласида яқиндан ҳамкорликни давом эттириш муҳим экани алоҳида таъкидланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

431

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг