Мирзиёев ЕХҲТ комиссарини қабул қилди

Жамият

image

Бугун, 2 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда ташриф билан бўлиб турган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Миллий озчиликлар масалалари бўйича Олий комиссари Қайрат Абдураҳмоновни қабул қилди. 
  
Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати хабарига кўра, учрашувда амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари ҳамда миллатлараро тотувлик ва барқарор тараққиётни таъминлаш соҳасида қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилган.

ЕХҲТ институтлари билан устувор йўналишларда — хавфсизлик, иқтисодиёт ва экология соҳаларида, гуманитар йўналишдаги конструктив мулоқот ва сермаҳсул ҳамкорликнинг бугунги даражаси мамнуният билан қайд этилган. Ўрта муддатли истиқболда қарийб 50 та тадбирни ўтказиш назарда тутилган “йўл харитаси” биргаликда амалга оширилмоқда.

Учрашувда Олий комиссар Ўзбекистонда бағрикенглик ва гуманизм маданиятини ривожлантириш, миллатлараро ҳамда фуқаролараро англашув ва тотувликни таъминлаш, шу асосда ёш авлодни тарбиялаш бўйича олиб борилаётган сиёсатга юксак баҳо берган.

Ўзбекистоннинг Марказий Осиё минтақасида дўстлик, яхши қўшничилик ва кўп қиррали шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, Афғонистоннинг тинч ривожланиши ҳамда иқтисодий тикланишига кўмаклашиш борасидаги ташаббуслари қўллаб-қувватланган.

Қатор қўшма тадбирлар – миллиатлараро тотувлик масалалари бўйича минтақавий семинар, халқаро тажриба ва ЕХҲТ тавсияларининг тақдимотини ўтказиш, шунингдек, Ўзбекистон делегациясининг миллатлараро муносабатлар муаммосига бағишланган давра суҳбатида иштирок этиши юзасидан келишувларга эришилган.

Кўп тилли таълим соҳасида, шу жумладан Марказий Осиё таълим дастури доирасида лойиҳаларни амалга ошириш ҳам кўзда тутилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг