Мирзиёев Яккасаройдаги сумалак сайлига борди (видео)

Жамият

image

Бугун, 19 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманидаги Дилбулоқ маҳалласига борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари ушбу мажмуаларни кўздан кечирди, маҳалла аҳли билан самимий суҳбатлашди.

“Аввало, сизларни улуғ айём кунлари билан, келаётган Наврўз билан табриклайман. Маҳаллангиздаги ободликни, иш жойларини, байрам нафасини кўриб, хурсанд бўлдим. Нима учун ҳудудларда кўп юраман? Чунки мен одамларга ишонаман. Ҳамма маҳаллаларни шундай ўзгартиришга ҳаракат қилишимиз керак. Мамлакатимизда 9 минг 450 та, Тошкентда 585 та маҳалла бор. Ҳозир уларга иқтисодий комплекс ташкилотларини бириктирадиган тизим қиляпмиз. Мақсадимиз – ҳар бир хонадонга, ҳар бир инсонга етиб бориш. Халқнинг розилиги, дуоларига муносиб бўлиш ҳаммамизга насиб этсин”, деган Президент.

Шу борадаги манзилли чора-тадбирлар “маҳалла еттилиги” ва мутасаддилар билан мулоқотда муҳокама қилинди.

“Хабарингиз бор, иқтисодий комплекс ташкилотларини маҳаллаларга бириктиряпмиз. Бунда банкларнинг ҳам ўрни бор. Улар орқали туманлардаги корхоналарга қўшимча шароит яратиб, енгил кредитлар бериб, яна иш ўринлари очишини қўллаб-қувватлаш керак. Энди маҳаллалар ҳам замонга муносиб, ҳаракатчан бўлиши лозим. Умуман, ишлайман деган одамга шароит яратиб беришимиз шарт”, дея таъкидлаган давлат раҳбари.

Мутасаддилар иқтисодий комплекс фаолиятини маҳаллаларда ташкил этиш, шаҳар шароитида одамларни иш билан таъминлаш вазифалари тўғрисида ахборот берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made