Мирзиёев Вучич ва Орбанга табрик йўллади

Жамият 6133
image

Бугун, 4 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сербия Республикаси Президенти Александр Вучични ушбу лавозимга қайта сайлангани билан қутлади.

Шунингдек, давлат раҳбари Венгрия Бош вазири Виктор Орбанга у раҳбарлик қилаётган партия  парламент сайловида ғалаба қозонгани муносабати билан табрик йўллади. 

Эслатиб ўтамиз, Александр Вучич Сербияда бўлиб ўтган президентлик сайловларида биринчи турдаёқ ғалаба қозонганини эълон қилди. 

“Бизнинг маълумотларимизга кўра, мен 59,8 фоиздан 60,1 фоизгача овоз тўпладим. Мен Сербияда ҳеч ким уддаламаган ишни қилишга муваффақ бўлдим. Мен икки марта биринчи турда ғалаба қозонган ягона одамман”, деган у Сербия Прогрессив партияси штаб-квартирасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Бундан ташқари, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан парламент сайловларида қаторасига тўртинчи бор ғалаба қозонди. Дастлабки натижаларга кўра, Орбаннинг альянси “Фидес - Венгрия фуқаролар иттифоқи” овозларнинг учдан икки қисмини қўлга киритиб, парламентда 135 ўринга эга бўлган.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 96
Рейтинг: 3.1
t
×