Мирзиёев Виктор Орбанга ўзи сўзбоши ёзган венгер ёзувчисининг асарини совға қилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бугун, 30 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Венгрия Бош вазири Виктор Орбанга венгриялик ёзувчи Аран Яношнинг асарини совға қилди.

“Ўзбекистонда азалдан тарихий илдизлари муштарак, меҳнаткаш ва олийжаноб венгер халқига ҳурмат кўрсатиб келишади. Биз ўтмишда юртимизга сафар қилган венгер олимлари ва сайёҳлари, хусусан, машҳур Ҳерман Ванберининг асарларида ўзбек халқига, Самарқанд, Бухоро ва Хива каби қадимий шаҳарларимизга буюк Амир Темур, Алишер Навоий, Бобур Мирзо каби буюк аждодларимизга юксак баҳо берилганини қадрлаймиз”, дея таъкидлади давлат раҳбари.

Президент венгер ёзувчиси Аран Яношнинг “Ажойиб оҳунинг ҳикояти” асари ўзбек тилига таржима қилиниб, нашр этилганини таъкидлади.

“Хунларнинг Шарқдан, бизнинг бугунги минтақамиздан келиб чиққани ҳақидаги ривоят тасвирланган бу асар Венгрияда 2016 венгер ва ўзбек тилларида алоҳида китоб ҳолида нашр этилгани эътиборга молик. Ушбу шеърий достон яқинда Тошкентда ҳам нашр қилинди. Мен бу ажойиб асарга сўзбоши ёздим”, дея таъкидлади давлат раҳбари.

Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев Виктор Орбанга Аран Яношнинг Тошкентда чоп этилган “Ажойиб оҳунинг ҳикояти” китобини совға қилди.

Асарни ўзбек олими Исҳоқ Иброҳим таржима қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Венгрия Виктор Орбан

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг