Мирзиёев Вашингтондаги ўзбекистонликлар билан учрашди
Жамият
−
05 Ноябрь 2025 5621 1 дақиқа
Амалий ташриф билан Вашингтон шаҳрига борган Президент Шавкат Мирзиёевни АҚШда ишлаётган ва таълим олаётган бир гуруҳ ўзбекистонликлар кутиб олди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари улар билан самимий суҳбатлашиб, катта муваффақиятлар тилаган.
Қайд этиш жоиз, ташриф давомида Мирзиёев Ўзбекистон Президенти Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп билан учрашади ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ етакчиларининг “С5+1” форматидаги саммитида иштирок этади.
Тадбирлар дастуридан АҚШ Конгресси ва ҳукумати вакиллари билан музокаралар, ушбу мамлакат етакчи компанияларининг раҳбарлари билан алоҳида учрашувлар ҳамда ишбилармон доиралар иштирокидаги давра суҳбати ҳам ўрин олган.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март