Мирзиёев ва Тўқаев тарихий ҳужжатлар имзолаши кутилмоқда – Президент Администрацияси

World

image

Давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келган Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида “Кўксарой” қароргоҳининг Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экди.

“Маросим Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларида янги давр бошланаётгани, мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчиликни қардош халқларимизнинг фаровонлиги йўлида янада мустаҳкамлашга қатъий интилишнинг ифодаси бўлди”, деб ёзмоқда Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати.

Қозоғистон етакчисининг Ўзбекистонга давлат ташрифи асосий тадбирлари эртага, 22 декабрь куни бўлиб ўтади.

Олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади, уларнинг якунида тарихий аҳамиятга эга битимларнинг имзоланиши кутилмоқда. Биргаликда йирик инвестиция лойиҳаларини бошлаб бериш ва ОАВ вакиллари учун брифинг ўтказиш кўзда тутилган.


Tags

Rate Count

440

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends