Мирзиёев Ўзбекистонда дронлар йиғиш бўйича кўрсатма берди
Жамият
−
24 Февраль 2023 12267 1 дақиқа
Ўзбекистонда жанговар учувчисиз ҳаво воситалари йиғилиши мумкин. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
Маълумки, бугун, 24 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий ҳарбий авиация билим юртига борди. Давлат раҳбари бу ерда Ўзбекистонда тажриба тариқасида дронлар йиғиш бўйича кўрсатма берган.
“Президент Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳридаги Олий ҳарбий авиация билим юртига ташрифи чоғида мутасаддиларга дунёда кузатилаётган хавф-хатарлардан келиб чиқиб, ҳаво мудофаасини янги поғонага кўтариш, тажриба тариқасида учувчисиз қурилмалар йиғишни йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берди”, дейилади хабарда.
Бугунгача Ўзбекистонда учувчисиз жангавор ҳаво воситалари бор-йўқлиги ҳақида ОАВга очиқ маълумотлар мавжуд эмас эди. Бироқ Президентнинг Олий ҳарбий авиация билим юртига ташрифида ҳужумчи, қирувчи, транспорт самолётлар, жанговар вертолётлар иштирокида ҳарбий авиация парвозлари намойиш ўтказилгани хабар қилинди.
Live
Барчаси