Мирзиёев Ўзбекистон ички сиёсати бўйича олдиндаги мақсадларини очиқлади
Жамият
−
27 Октябрь 2022
11706Ўзбекистон бугунги муваффақиятлари билан чекланмаймиз ва янги ўзгаришлар кўламини янада кенгайтиришни олдига мақсад қилган. Бунда асосий эътибор қонуннинг сўзсиз устуворлиги, фуқаролик жамияти институтларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, инсон ҳуқуқлари ва гендер тенгликни, сўз ва эътиқод эркинлигини таъминлашга қаратилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 27 октябрь куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” форматидаги делегациялар раҳбарларининг мажлисидаги нутқида сўз очди.
Мирзиёв ўз нутқида Янги Ўзбекистондаги ортга қайтмас тус олган ислоҳотларнинг асосий устувор вазифаси самарали фаолият кўрсатадиган бозор механизмларига, юқори ҳаёт даражаси ва қулай турмуш шароитларига эга кучли ҳуқуқий давлатни барпо этишдан иборат эканини таъкидлади.
“Биз эришган муваффақиятларимиз билан чекланмаймиз ва янги ўзгаришлар кўламини янада кенгайтиришни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. Бу ўринда гап, аввало, қонуннинг сўзсиз устуворлиги, фуқаролик жамияти институтларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, инсон ҳуқуқлари ва гендер тенгликни, сўз ва эътиқод эркинлигини таъминлаш ҳақида бормоқда”, дейди Ўзбекистон раҳбари.
Шунингдек, Мирзиёев иқтисодий соҳада бундан буён ҳам тадбиркорлар учун энг қулай шароитларни яратиш, коррупцияга қарши муросасиз курашиш, рақобат ва инновацион бизнес муҳитининг ривожланишини рағбатлантириш давом эттирилишини қайд этди.
Яхши қўшничилик ва минтақавий шерикликни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, “биргаликдаги саъй-ҳаракатлар натижасида Марказий Осиёда мутлақо янги сиёсий муҳит вужудга келди. Бир неча ўн йиллар мобайнида йиғилиб қолган, ҳал этилишига ҳеч ким ишонмай қўйган кўплаб муаммолар бир неча йил давомида бартараф этилди”.
Урғуланишича, бугун вазият тубдан ўзгарган. Визасиз режим жорий қилинган, барча ўтказиш пунктлари очилган. Авиақатновлар ва ер транспортида ташишлар кўпайган.
Кооперация алоқалари кучайиб бормоқда, йирик лойиҳаларни амалга ошириш учун инвестиция компаниялари ва бошқа молиявий воситалар фаолияти йўлга қўйилди.
“Албатта, минтақада ҳали ҳам ўз ечимини топмаган масалалар бор. Бироқ ишончимиз комилки, бизнинг кучли сиёсий иродамиз ва умумий бунёдкорлик руҳи минтақадаги қардош мамлакатлар ва халқларни янада яқинлаштиришга хизмат қилади”, дейди Ўзбекистон етакчиси.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь