Мирзиёев Туркия халқи ва Президентига табрик йўллади
Жамият
−
29 Октябрь 2021
4571Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 29 октябрь куни Туркиянинг миллий байрами – Республика эълон қилинган кун муносабати билан Президент Ражаб Тойиб Эрдўғанга табрик йўллади.
“Туркия Республикаси Сиз, Жаноби Олийларининг раҳнамолигида барча соҳаларда улкан ютуқларга эришиб, халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллаётгани ҳамда катта обрў ва эътиборга эга қудратли мамлакатга айланаётгани қардош халқ сифатида бизни ғоятда қувонтиради.
Ҳеч шубҳасиз, муштарак мақсадларимиз ва биродар халқларимизнинг умумий равнақи йўлидаги қатъий саъй-ҳаракатларимиз орқали кўпқиррали ва узоқ муддатли муносабатларимизни истиқболда биз истаган ва салоҳиятларимизга мос бўлган янада юқори даражага олиб чиқишга қодирмиз”, дейилади жумладан давлат раҳбарининг мактубида.
Президент Туркия етакчиси ва оила аъзоларига сиҳат-саломатлик, янги зафарлар, дўст турк халқига эса фаровонлик ва доимий тараққиёт тилаган.
Маълумот учун, 1923 йил 29 октябрда Мустафо Камол Отатурк Туркияни республика деб эълон қилган, бу воқеа шарафига миллий байрам – Республика куни ташкил этилган.
LiveБарчаси