Мирзиёев Туркий кенгашда Алишер Навоий номидаги мукофот таъсис этишни таклиф қилди
Жамият
−
31 Март 2021
3178Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 31 март куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтган норасмий саммитида иштирок этди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, Алишер Навоийнинг туркий дунё маънавий-марифий ҳаётига қўшган беқиёс ҳиссасини инобатга олиб, Шавкат Мирзиёев фан, таълим, адабиёт, санъат, ижтимоий соҳалардаги ютуқлар ҳамда туркий дунё бирлигини мустаҳкамлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларни рағбатлантириш мақсадида Туркий кенгаш доирасида Алишер Навоий номидаги халқаро мукофотни таъсис қилишни таклиф этган.
Ўзбекистон Президентининг ташаббуслари саммит иштирокчилари томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланган.
Олий даражадаги учрашув якунида Туркистон декларацияси қабул қилиниб, унда норасмий саммитда эришилган асосий келишувлар акс этган.
Туркий кенгашнинг саккизинчи саммитини 2021 йилнинг кузида Туркия Республикасида ўтказиш режалаштирилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь