Мирзиёев, Тўқаев ва Жапаров XXI асрдаги ҳамкорликка оид шартнома имзолади
Жамият
−
21 Июль 2022
6944Бугун, 21 июль куни Иссиқкўл вилояти Чўлпонота шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи Маслаҳат учрашуви доирасида якуний ҳужжатлар қабул қилинди. Хусусан, Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари қўшма баёнот қабул қилди.
Бундан ташқари, Президент Садир Жапаров, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев XXI асрда Марказий Осиёни ривожлантириш учун дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани имзоладилар.
Қирғизистон Президенти Матбуот хизмати берган хабарга кўра, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ўз мамлакатларида ички тартиб-қоидалар тугагандан сўнг ушбу ҳужжатни имзолайдилар.
Давлат раҳбарлари, шунингдек, Марказий Осиё давлатларининг кўп томонлама форматлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлиги концепциясини, Марказий Осиё учун Минтақавий яшил кун тартиби дастурини ва 2022-2024-йилларда минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилнае.
Бундан ташқари, Марказий Осиё давлатлари Президентлари Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчилари – Давлат раҳбарларининг Имомали Раҳмоннинг Оролни қутқариш халқаро жамғармаси Президенти сифатидаги ваколатларини кенгайтириш тўғрисидаги қарорини имзоладилар.
LiveБарчаси