Мирзиёев тиббиёт ходимлари билан учрашувга тайёрланяпти
Жамият
−
15 Март 2022
7612Жорий йилнинг 18 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказади. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Қайд этилишича, бундай тадбир мамлакат тарихида илк маротаба ўтказилаётган бўлиб, унда соҳани янада ривожлантириш, тизимли муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари муҳокама қилинади, тиббиёт ходимларининг таклифлари эшитилади.
Шерзод Асадовга кўра, очиқ мулоқотга тайёргарлик доирасида тиббиёт ходимлари ва аҳолидан 25 мингдан ортиқ мурожаат ҳамда таклифлар келиб тушган.
“Улар таҳлил қилиниб, “Инсон қадри учун” деган ғоя асосида юртимиз соғлиқни сақлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш ва халқимизга тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлиги ва сифатини оширишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди”, дейилади хабарда.
Учрашувда соҳанинг барча бўғинларидан 10 минг нафардан зиёд ходим иштирок этиши кутилмоқда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15