Мирзиёев таваллуд куни муносабати билан келган табрикларга миннатдорлик изҳор этди

Жамият 3180
image

Бугун, 25 июль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев унинг таваллуд топган куни муносабати билан чин юракдан табриклаб, самимий қутлов ва эзгу тилакларини йўллаган чет эл давлат ва ҳукумат, халқаро ташкилотлар раҳбарларига, хорижий сиёсат ва жамоат арбобларига, ишбилармон доиралар вакилларига, Ўзбекистондаги маҳаллалар ва меҳнат жамоаларига, турли касб эгалари бўлган барча ватандошларига чуқур миннатдорлигини изҳор этди.

“Таваллуд топган куним муносабати билан чин юракдан табриклаб, самимий қутлов ва эзгу тилакларини йўллаган чет эл давлат ва ҳукумат, халқаро ташкилотлар раҳбарларига, хорижий сиёсат ва жамоат арбобларига, ишбилармон доиралар вакилларига, юртимиздаги маҳаллалар ва меҳнат жамоаларига, турли касб эгалари бўлган барча ватандошларимизга чуқур миннатдорлигимни изҳор этаман.

Ҳеч шубҳасиз, мен учун ғоят қадрли бўлган ушбу табрик ва тилакларни кўпмиллатли Ўзбекистон халқи ва давлатига юксак ҳурмат ҳамда эҳтиром ифодаси, мамлакатимизнинг дунё миқёсида ортиб бораётган обрў-эътибори ва нуфузининг яна бир эътирофи сифатида қабул қиламан”, дейди Президент Мирзиёев.

“Жонажон юртимизда кенг кўламли демократик ўзгаришларни амалга оширишда ҳал қилувчи куч бўлиб келаётган меҳнаткаш, мард ва олижаноб халқимизга яна бир бор ўзимнинг чексиз фарзандлик меҳрим ва ҳурматимни билдиришдан беҳад мамнунман.

Ишончим комилки, халқимизнинг фидокорона меҳнати, улкан бунёдкорлик салоҳияти ва ҳамжиҳатлиги билан янги Ўзбекистонни барпо этиш, эл-юртимизнинг тинч-осойишта ҳаёти ва фаровонлигини таъминлаш бўйича ўз олдимизга қўйган юксак эзгу мақсадларга албатта етамиз.”

Чуқур ҳурмат билан,

Шавкат Мирзиёев,

Ўзбекистон Республикаси Президенти

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 52
Рейтинг: 3.1
t
×