Мирзиёев Туркманистоннинг собиқ Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Жамият
−
07 Ноябрь 2022
4010Бугун, 7 ноябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, телефон орқали бўлиб ўтган мулоқотда Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган.
Суҳбат бошида давлат раҳбари Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовга ўзининг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини билдирган.
Шунингдек, суҳбатда Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 20-21 октябрь кунлари Туркманистонга бўлган расмий ташрифи давомидаги олий даражали учрашув ва тадбирларнинг самарали натижалари юксак баҳоланган.
Бундан ташқари, эришилган келишувлар ва имзоланган битимларни фаол парламентлараро мулоқотлар ва алмашинувларни давом эттириш орқали амалга ошириш муҳимлиги қайд этилган.
Мулоқот давомида шу ҳафта охирида Самарқандда ўтказиладиган Туркий давлатлар ташкилоти саммитининг кун тартибидаги масалалар ҳам муҳокама қилинган.
LiveБарчаси