Мирзиёев Си Цзиньпин билан гаплашиб олди. Ўзбекистонда камбағалликка қарши кураш бўйича Хитой тажрибаси жорий этилади

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Пекин шаҳрида Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин учрашув ўтказаётгани ҳақида хабар берган эдик. 

Ўзбекистон раҳбари маъмуриятига кўра, икки мамлакат етакчиларининг расмий учрашуви Хитой пойтахтидаги Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши уйида бўлиб ўтган. 

Музокаралар аввалида раис Си Цзиньпин Ўзбекистон раҳбарини самимий қутлаб, унга қишки Олимпиаданинг очилиш маросимида шахсан иштирок этгани учун чин дилдан миннатдорлик билдирган. 

Ўзбекистон Президенти, ўз навбатида, таклиф ва самимий қабул учун ташаккур билдириб, Хитой раҳбарияти ва дўст халқини Олимпия ўйинларининг очилиши жуда юксак савияда ўтказилгани, тадбир бугунги Хитойнинг улкан муваффақият ва ютуқларини намойиш этгани билан табриклаган.

Етакчилар Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, икки томонлама кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари юзасидан батафсил фикр алмашганлар.

Яхши қўшничилик, ўзаро ҳурмат ва ўзаро манфаат принципларига асосланган давлатлараро муносабатларнинг бугун юксак даражага кўтарилгани катта мамнуният билан қайд этилган.

“Олий даражадаги мунтазам мулоқотлар икки томонлама алоқаларнинг фаоллашишига хизмат қилди”, дейилади Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилишича, 2021 йил якунига кўра товар айирбошлаш рекорд кўрсаткичга етди, Хитойдан Ўзбекистон иқтисодиётига киритилган инвестициялар ҳажми 9 миллиард долларни ташкил этган.

Хитойнинг етакчи компания ва банклари иштирокида саноат, кимё тармоғи, энергетика, ахборот-коммуникация технологиялари ва бошқа устувор йўналишларда юқори технологик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

“Яшил” иқтисодиёт, сунъий интеллект, рақамлаштириш ва электрон савдо соҳаларидаги ҳамкорлик салоҳиятини рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

“Ипак йўли” жамғармаси билан узоқ муддатли ҳамкорлик бўйича амалий шерикликнинг стратегик лойиҳаларини илгари суришга қаратилган янги “йўл харитаси” шакллантирилмоқда. Молиявий-техник кўмак дастури кенгайтирилмоқда.

Учрашувда ушбу ташриф доирасида имзоланган беш йиллик Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик дастурини кенг кўламда амалга ошириш муҳим экани қайд этилган.

Мутаносиб товар айирбошлашга эришиш, самарали ҳудудлараро алмашинувларни қайта тиклаш ва самарали транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича биргаликда чора кўришга алоҳида эътибор қаратилган.

Камбағалликка ва коррупцияга қарши курашиш борасида Хитой тажрибасини ўрганиш ва жорий қилиш бўйича қўшма чора-тадбирларни амалга оширишга келишиб олинган.

Соғлиқни сақлаш, анъанавий тиббиёт, туризм, таълим, маданият ва санъат соҳаларидаги ҳамкорлик дастурини кенгайтириш учун кенг имкониятлар мавжудлиги қайд этилган.

Муҳим иқтисодий ва гуманитар лойиҳаларни илгари суриш мақсадида қўшма Хукуматлараро қўмита ва унинг соҳалар бўйича кичик қўмиталарининг навбатдаги мажлисларини ўтказиш масалалари келишиб олинган. 

Халқаро ва минтақавий кун тартибидаги масалалар, шу жумладан Афғонистонда тез фурсатда тинчлик ўрнатилишига ва иқтисодий тикланишга кўмаклашиш кўриб чиқилган.

Раис Си Цзиньпин Ўзбекистоннинг жорий йилда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти раиси сифатидаги фаолиятини қўллаб-қувватлаган. 

Якунда Президент Шавкат Мирзиёев Хитой етакчиси ва халқини ой тақвими бўйича кириб келган Янги йил билан табриклаган ва қишки Олимпиада муваффақиятли ўтишини тилади.

Ўзбекистон ва Хитой раҳбарларининг учрашуви очиқ, самимий ва дўстона руҳда ўтган. Ўзбекистоннинг жорий йилда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти раиси сифатидаги фаолиятини қўллаб-қувватланган. 

Якунда Президент Шавкат Мирзиёев Хитой етакчиси ва халқини ой тақвими бўйича кириб келган Янги йил билан табриклаган ва қишки Олимпиада муваффақиятли ўтишини тилади.

Ўзбекистон ва Хитой раҳбарларининг учрашуви очиқ, самимий ва дўстона руҳда ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

172

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг