Мирзиёев ШҲТ доирасида альянс тузишни таклиф қилди

Жамият 13223
image

Ўзбекистон саноат кооперациясини чуқурлаштириш ва ўзаро савдони рағбатлантириш мақсадида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида махсус альянс тузиш тарафдори. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев бугун, 16 сентябрь куни ШҲТга аъзо Давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган тартибдаги мажлисида айтиб ўтди.

Ўзбекистон Президенти ШҲТни 2040 йилгача Ривожлантириш стратегиясини тайёрлашга киришиш мумкинлигини, ушбу дастуруламал ҳужжат кўп қиррали ҳамкорликнинг барча йўналишларини қамраб олишини, ШҲТни узоқ муддатли ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб бериши лозимлигини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев, аввало, иқтисодиёт, савдо ва инвестиция соҳасидаги ҳамкорликнинг амалий таъсирчанлигини ошириш ғоят муҳим эканини қайд этди.

Ўзбекистон ШҲТ мамлакатлари иқтисодиётларининг бир-бирини ўзаро тўлдириб боришдаги афзалликларини ҳисобга олган ҳолда, мавжуд салоҳиятни максимал даражада оширишдан манфаатдор. Шу муносабат билан ШҲТнинг янги иқтисодий мулоқотини бошлаш асосида саноат ва технологик ҳамкорликнинг умумий маконини шакллантириш таклиф этилди.

Мамлакатлар ўртасида кенг кўламли иқтисодий ҳамкорликни таъминлаш ва амалий ҳамжиҳатликнинг аниқ натижаларига эришиш мақсадида Ўзбекистонда ШҲТ минтақаларининг бизнес шериклиги ҳафталигини ўтказиш таклифи илгари сурилди.

Ўзбекистон саноат кооперациясини чуқурлаштириш ва ўзаро савдони рағбатлантириш мақсадида ШҲТ мамлакатлари Махсус иқтисодий зоналари альянсини тузиш тарафдори экани урғуланди.

Ҳар йили ШҲТ йирик савдо ярмаркасини ўтказиш, унинг асосида ягона электрон платформа яратиш таклиф этилди

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 418
Рейтинг: 3
t
×