Мирзиёев Самарқандга сафарини аэропортдан бошлади

Жамият

image

Хабарингиз бор, бугун, 10 февраль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи билан яқиндан танишиш мақсадида Самарқанд вилоятига жўнаб кетган эди.

Айни вақтда Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрига келди ва халқаро аэропортда яратилаётган шароитларни кўздан кечирди. 

Аэропорт қарийб 83 миллион долларлик лойиҳа эвазига янгидан қурилмоқда. Ўтган йили учиш-қўниш йўлаги қайта қурилган эди. Бугунги кунда янги терминал тўлиқ тикланиб, унда пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. 

Бир соатда 800 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга бўладиган терминални келгуси ойда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

217

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг