Мирзиёев сафсатабоз Лукашенконинг гапларига жавоб қайтарди
Жамият
−
13 Январь 2022
46819Ўзбекистон Республикаси Президенти – Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев бугун, 13 январь куни бўлиб ўтган Хавфсизлик кенгаши кенгайтирилган йиғилишида Беларусь Республикаси фуқароси Александр Лукашенконинг КХШТ йиғилишида айтган гапларига муносабат билдирди.
"Куни кеча баъзи давлат раҳбарлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Қозоғистонда бўлиб ўтган воқеалардан сабоқ чиқариши лозимлиги ҳақида асоссиз баёнот берилди.
Биз минтақадаги вазиятни, хавфсизликка бўлган барча хавф-хатарларни диққат билан кузатиб боряпмиз.
Ҳар қандай таҳдидга нисбатан муносиб жавоб қайтариш ва зарба бериш учун биз етарли куч ва салоҳиятга эгамиз", деди давлат раҳбари.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 10 январь куни Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг видеоанжумани бўлиб ўтди. Унда Беларусни 28 йилдан буён бошқариб келаётган ва намойишларни қурол билан бостирган Александр Лукашенко Қозоғистондаги воқеалардан аввал Ўзбекистон сабоқ чиқариши кераклиги, бу сабоқлар олинмаса, ўзидаги маълумотларга кўра, уларнинг (экстремистлар – таҳр.) диққати Ўзбекистонга қаратилишини айтди. Анча кексайиб қолган Беларусь раҳбарининг ушбу гапи Ўзбекистонда нафақат сиёсатшунослар, балки жамоатчилик, оддий одамларнинг ҳам ғашига тегди.
LiveБарчаси