Мирзиёев Россия Саноат ва савдо вазирини қабул қилди
Жамият
−
05 Апрель 2021
3901Бугун, 5 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев халқаро “Иннопром” саноат кўргазмасида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрида бўлиб турган Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазири Денис Мантуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, “Иннопром” Россия Федерацияси ҳукумати томонидан иқтисодиётнинг турли тармоқларида “илғор технологиялар ва замонавий ишланмаларни биргаликда илгари суриш мақсадида ўтказиб келинаётган энг йирик кўргазма” ҳисобланади. Ушбу тадбир Ўзбекистонда биринчи марта ўтказилмоқда.
Учрашувда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кенг кўламли амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш, стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган.
Денис Мантуров Шавкат Мирзиёевга икки мамлакатнинг етакчи саноат компаниялари ва банк-молия институтлари иштирокида йирик кооперация лойиҳаларини амалга ошириш бўйича биргаликда амалга оширилаётган ишларнинг натижалари тўғрисида маълумот берган.
Суҳбат чоғида бизнес ва ҳудудлар даражасидаги кўп қиррали шерикликни мустаҳкамлаш, иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва янги лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилган.
Тошкент шаҳрида “Иннопром” кўргазмасининг муваффақиятли ўтказилиши ушбу вазифаларни бажаришга хизмат қилиши таъкидланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь