Тюрденевнинг миссияси тугади. Мирзиёев уни иззат-икромда кузатди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 март куни Россия Федерациясининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Тюрденевни мамлакатдаги дипломатик миссияси якунлангани муносабати билан қабул қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Давлат раҳбари Россиянинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонасига 11 йилдан ортиқ вақт мобайнида раҳбарлик қилиб келаётган элчи Владимир Тюрденевнинг икки томонлама дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш, мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга қўшган шахсий ҳиссасини алоҳида қайд этган.

Шавкат Мирзиёев элчи Владимир Тюрденевнинг Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга қўшган шахсий ҳиссасини алоҳида таъкидлаб ўтган.

Учрашувда элчининг фаол иштироки ва кўмагида турли даражаларда тизимли мулоқот ва самарали алоқалар йўлга қўйилгани таъкидланган. Савдо-иқтисодий соҳада сезиларли ютуқларга эришилган. Хусусан, кейинги йилларда ўзаро савдо ҳажми ошган, йирик инвестиция лойиҳалари илгари сурилди ва амалга оширилмоқда, Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари ва ишбилармон доираларининг иқтисодиётнинг устувор тармоқларидаги кооперацияси кучайган.

Президент Матбуот хизматига кўра, таълим, соғлиқни сақлаш ва маданий-гуманитар алмашинув борасида муҳим дастурлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистонда Россия етакчи олий таълим муассасаларининг 12 та филиали фаолият юритмоқда.

Учрашув якунида Ўзбекистон Президенти Россия элчисини давлатлараро муносабатларни чуқурлаштириш ва ҳар томонлама алоқаларни ривожлантиришга қўшган катта ҳиссаси, халқларимиз ўртасидаги дўстлик ришталари ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашдаги фаол иштироки учун Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирлади.

Владимир Тюрденев унинг дипломатик фаолиятига берилган юксак баҳо, шунингдек, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор учун Президентга чуқур миннатдорлик билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

112

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг