Мирзиёев Путин билан учрашди

Жамият

image

Кеча, 8 май куни Москвада Ўзбекистон ва Россия президентларининг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, учрашувда Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган.

"Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, шу жумладан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди", дейилади хабарда.

Кремлда икки давлат раҳбарлари ўртасидаги алоҳида учрашув акс этган видеотасвирда  Путин Ўзбекистондан мева ва сабзавотлар кутаётганини айтган.

"Баҳор, яқинда ёз. Ўзбекистондан мева ва сабзавотлар кутяпмиз", деган у. 

Мирзиёев эса бу илтимосни қўллаб-қувватлаб, Татаристон раҳбари Рустам Минниханов Ўзбекистонга ташрифи давомида жанубий вилоятлардаги ҳосилдорликни кўриб ҳайратда қолганини айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин Мирзиёев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made