Мирзиёев Путин билан гаплашди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия етакчиси Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.

“Икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан, Ўзбекистон Президентининг яқинда Москвага ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга оширишни давом эттириш масалалари муҳокама қилинди”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Шавкат Мирзиёев Путиннинг таклифига биноан 5-7 октябрь кунлари расмий ташриф билан Россияда бўлган. Икки давлат раҳбарлари Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг Кремлда бўлиб ўтган музокаралари якунларига кўра ўзаро ҳамкорлик бўйича 11 та ҳужжат имзоланди.

7 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Россия давлат раҳбари Владимир Путин ҳамда Қозоғистон етакчиси Қосим-Жомарт Тўқаев Россия газини Қозоғистон орқали Ўзбекистонга етказиб бериш жараёнига старт берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made