Мирзиёев пойтахт бош режасининг “Ечимлар атласи” билан танишди

Жамият

image
Мен ҳам тирбандликда турдим – Президент (видео) north_east

Мен ҳам тирбандликда турдим – Президент (видео)

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 9 июль куни Тошкент ва Янги Тошкент шаҳри учун “ечимлар атласи” тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, “Ечимлар атласи” Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган даврга мўлжалланган бош режасининг мантиқий давоми бўлиб, унда шаҳарнинг ташқи қиёфаси, кўчалар муҳити бўйича умумий талаблар қайд этилган. Бу каталог-маълумотнома қурилмаларни лойиҳалаштириш, ўрнатиш ва улардан фойдаланиш қоидаларини қамраб олган бешта китобдан иборат. Ҳар бир қисмда жамоат жойларини ташкиллаштириш ва ободонлаштириш, биноларнинг ташқи қисмини ягона меъморий қиёфага келтириш бўйича тавсиялар берилган.

“Ҳозирги стандарт бўйича йўлларни қуриш ва таъмирлаш қатнов қисмининг “қизил чизиғи”гача бажарилади. Ривожланган шаҳарлар тажрибасида бу кўчанинг икки тарафидаги бинодан биногача тамойилида амалга оширилади. Шунда оралиқда қаровсиз жой қолмай, йўл бўйи яхлит ва мутаносиб ободонлаштирилади”, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, атлас шаҳар муҳитини лойиҳалашда барқарор ривожланиш мақсадларини ҳамда миллий колоритни татбиқ этишга хизмат қилади. Уйғун ва экологик тоза масканларни яратишга кўмаклашиб, аҳолининг ҳаёт сифатини яхшилайди. Очиқ жамоат жойларини ривожлантириш бўйича янги лойиҳаларда хатоларга йўл қўймаслик имконини беради.

Тақдимотда ушбу талабларнинг мазмун-моҳияти ва ундан келиб чиқадиган вазифалар кўриб чиқилган. Шаҳарнинг ўзига хослигини сақлаган ҳолда қиёфасини янада яхшилаш, йўл бўйларини ободонлаштириш, турмуш маданиятини ошириш бўйича кўрсатмалар берилган.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 9 июль куни ўтказилган йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва тирбандликни камайтириш бўйича видеоселектор йиғилишида қаерда ҳоким ва ЙҲХХ биргаликда йўл инфратузилмаси билан жиддий шуғулланса, ўша ерда ўзгариш кузатилаётганини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев ечимлар атласи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг