Мирзиёев Остонага етиб борди
Local
−
08 September 2024 10977 1 minute
Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонга етиб борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Остона халқаро аэропортида давлат раҳбарини Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон Президенти бугун Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Остона шаҳрига жўнаб кетган эди.
Live
All
Andijonda Labo Malibu-2 bilan to'qnashdi
26 October
Indoneziyada havo sifati keskin yomonlashdi
26 October