Мирзиёев Ортиқхўжаев елкасига бир қатор вазифалар юклади

Жамият

image

Тошкент шаҳри ҳокими пойтахтда йил давомида ишлайдиган замонавий аквапарк, аттракцион, сафари гуллар, чироқлар ва бошқа мавзули парклар ташкил этиш лозим. Бу топшириқни шахсан Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 26 апрель куни бўлиб ўтган йиғилишда берди.

Таъкидланишича, Тошкент шаҳрида хорижий туристларни камида 3 кун олиб қолиш ва “минг долларлик хизматлар пакети”ни тақдим қилиш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади. Бу орқали пойтахтда қўшимча 1 миллион сайёҳни жалб қилиш имконияти бор.

Шунингдек, йиғилишда Тошкент шаҳри ҳокимига пойтахтда:

•  йил давомида ишлайдиган замонавий аквапарк, аттракцион, сафари гуллар, чироқлар ва бошқа мавзули парклар; 

•  туну-кун ишлайдиган камида 5 та гастрономик ва савдо кўчалари;

•  ресторан ва меҳмонхоналар, жамоат жойларида жонли ижро концертларини йўлга қўйиш;

•  очиқ осмонда шоу (дорбозлик, мусиқа ва рақс дастурлари) ва фестиваллар (гуллар, гастрономик, музқаймоқ, опера) ташкил этиш ишларини бошлаш бўйича топшириқ берилди.

Президент жорий йилда ички туризм оқимини камида 10 миллионга етказиши шартлигини таъкидлади. Бунинг учун туман, шаҳар ҳокимлари олдига туризм салоҳияти юқори 28 та туман ва шаҳар, 135 та маҳалла имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш, инфратузилма муаммоларини ҳал қилиб бериш вазифаси қўйилди.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳар ҳокими 1 октябрга қадар хориждан жалб қилинган малакали экспертлар билан бирга Темурийлар тарихи, Ўзбекистон тарихи ҳамда Табиат музейларининг экспозициясини замон талабларига асосан янгилаш бўйича ишларни бошлаш керак.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

344

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг