Мирзиёев номидан “Арқадағ” ташрифи шарафига расмий қабул маросими ўтказилди

Жамият

image

Бугун, 5 октябрь куни Тошкентда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов иштирокида тор доирада учрашув ҳамда икки томон ҳукумат вакиллари билан кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказилди, шундан сўнг ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди. 

Самарали музокаралардан сўнг, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номидан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ташрифи шарафига расмий қабул маросими ўтказилди.

Маросимда икки мамлакат расмий делегациялари аъзолари, давлат ва жамоат арбоблари қатнашди. Тадбирда мамлакатнинг турли ҳудудларидан келган туркман миллатига мансуб юртдошларимиз – меҳнат фахрийлари, фан ва маданият намояндалари, ижодкорлар, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳалари вакиллари ҳам иштирок этди. Улар Ўзбекистонни ривожлантириш, биродар халқлар ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда, юксак давлат мукофотлари билан тақдирланган. 

Давлат раҳбарлари улар билан биргаликда суратга тушиб, самимий суҳбатлашди.

Миллий куй-қўшиқларда ўзбек ва туркман халқларининг дўстлиги тараннум этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

66

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг