Мирзиёев Назарбоев билан учрашди

Жамият

image

Бугун, 29 ноябрь куни Тошкентда ўтаётган Марказий Осиё давлат раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев билан учрашди.

Учрашув аввалида Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни Ўзбекистонга ташрифи билан самимий қутлаб, унга Ўзбекистоннинг минтақа мамлакатлари етакчилари учрашувларини ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлагани учун яна бир бор миннатдорлик билдирди.

Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли кейинги йилларда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги анъанавий яқин муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди, аниқ амалий мазмун билан бойиди.

Элбоши Нурсултон Назарбоев, ўз навбатида, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан илк бор 2018 йил Остона (айни пайтда – Нур-Султон) шаҳрида ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувлари минтақада кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани ҳамда шерикликнинг амалий лойиҳаларини илгари суриш учун самарали майдон бўлаётганини таъкидлади.

Учрашувда икки томонлама муносабатларга оид, шунингдек, глобал ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон-Қозоғистон

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг