Мирзиёев Навоийда икки кун бўлади
Жамият
−
31 Октябрь
4935Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 31 октябрь куни Навоий вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
"Навоий вилояти индустриал салоҳияти юқори ҳудуд. Иқтисодий ва инвестициявий имкониятлар туфайли сўнгги йилларда бу янада ошиб бормоқда", дейилади хабарда.
Сафар давомида давлат раҳбари улкан индустрия лойиҳалари, янги корхоналар ва таълим масканлари фаолияти билан танишади.
Ташрифнинг иккинчи куни янги лойиҳаларни ишга тушириш ва вилоятни янада ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказиш режалаштирилган.
Маълумот учун, Мирзиёев охирги марта Навоий вилоятига 2022 йилнинг ноябрь ойида борган. Ташриф давомида ташриф давомида Президент халқ депутатлари вилоят кенгаши йиғилишида иштирок этган, саноат корхоналари фаолияти билан танишган, янги лойиҳаларни ишга туширган ҳамда халқ билан мулоқот қилган.
Эслатиб ўтамиз, 14 октябрь куни Тошкент вилоятининг ривожи, аҳоли ҳаёти ва янги лойиҳалар билан танишганди.