Мирзиёев Мўғулистонга жўнаб кетди

Жамият

image

Бугун, 24 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ташриф дастурига мувофиқ, Улан-Батор шаҳрида икки томонлама учрашувлар ва олий даражадаги тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.

“Кўп қиррали Ўзбекистон-Мўғулистон муносабатларини янада ривожлантириш ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 24–25 июнь кунлари расмий давлат ташрифи билан Мўғулистонда бўлиши хабар қилинганди. Бу ташриф Ўзбекистон билан Мўғулистон ўртасида 1992 йилда дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан бери илк бор ўтаётган олий даражадаги ташриф бўлади. Билдирилишича, ташриф жавоб характерига эга, чунки 2024 йилда Мўғулистон Президенти Ўзбекистонга ташриф буюрган эди. Учрашувлар чоғида Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурелсух 14 та шартнома ва икки томонлама ҳужжатларни имзолаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Мўғулистон Ухнаагийн Хурэлсух

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг