Мирзиёев муфтийни тақдирлади
Жамият
−
23 Август 15201 2 дақиқа
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар Мирзаҳамдам ўғли “Олий Даражали Имом Бухорий” ордени билан тақдирланди. Бу ҳақдаги фармонга Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 23 август куни имзо чекди.
Қайд этилишича, муфтий Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлаш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларга қўшган муносиб ҳиссаси, ўзининг ёрқин истеъдоди, кенг қамровли илмий-ижодий ва амалий фаолияти билан халқнинг интеллектуал салоҳияти ва маънавиятини юксалтириш, мамлакатда илм-фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари, оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, ёш авлодни она юртга муҳаббат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш йўлидаги кўп йиллик самарали хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун тақдирланган.
Маълумот учун, Холиқназар Нуриддин Мирзаҳамдам ўғли 1968 йил 25 июнда Андижон вилоятининг Асака шаҳрида туғилган. У 1992 йилда Бухородаги Мир Араб мадрасасини, 1998 йилда Тошкентдаги Имом Бухорий номидаги Ислом институтини, 2007 йилда эса Фарғона давлат университетини тамомлаган. Дастлаб Асака шаҳридаги, кейинчалик Тошкентдаги масжидларда имом-хатиб бўлиб фаолият юритган. 2019 йил августида Тошкент шаҳрининг бош имом-хатиби этиб тайинланган. 2021 йил 19 октябрда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси – муфтий лавозимига сайланган. 2023 йил 22 июнда Холиқназаров Халқаро мусулмон олимлари уюшмаси аъзоси бўлган.
Шунингдек, “Имом Бухорий” ордени билан қуйидагилар тақдирланган:
- Абдуллаев Абдулҳай Болтабоевич - Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси араб тили ва адабиёти ал-Азҳар кафедраси доценти;
- Абдуллаев Хайрулла Ибодуллаевич - Хоразм вилояти бош имом-хатиби;
- Алимов Мирзамахсуд Хатамбекович - Андижон вилояти бош имом-хатиби;
- Сайфудинов Рахматула Хабибулаевич - Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Минор” масжиди имом-хатиби;
- Юнусов Абдуқаххор Рихсибаевич - Тошкент шаҳар бош имом-хатиби,Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби.
Live
БарчасиХовос туманида ҳоким алмашди
09 Декабрь