Мирзиёев Матвиенкони “Дўстлик” ордени билан тақдирлади

Жамият 3623
image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Федерациялар кенгаши (парламент юқори палатаси) раиси Валентина Матвиенкони “Дўстлик” ордени билан тақдирлади. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Матвиенко Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган фаол саъй-ҳаракатлари ва шахсий ҳиссаси учун мукофотланди.

Матвиенкони тақдирлаш ҳақидаги фармон бугун, 28 август куни республика оммавий ахборот воситалари томонидан эълон қилинди.

Ҳужжатда таъкидланишича, Матвиенко “Ўзбекистон Республикаси ва Россия ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш, парламентлараро алоқаларни ривожлантириш учун тўлиқ қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистон-Россия кўп қиррали ҳамкорлик дастурлари ва лойиҳаларини самарали амалга оширишда кўмаклашиш, шу жумладан минтақалараро ўзаро ҳамкорлик ва икки томонлама маданий-гуманитар алмашинув салоҳиятини тўлиқ ошкор этгани”, учун тақдирланган.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 78
Рейтинг: 3.1
t
×