Мирзиёев “Матонат мадҳияси” ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 9 май куни Ғалаба боғига ташриф буюрди.

Атроф байрамона безатилган. Қуролли Кучлар тизимига кирувчи вазирлик ва идораларнинг раҳбарлар таркиби саф тортган.

Давлат раҳбари ҳамда Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони сафдаги ҳарбийларни байрам билан табриклади.

Ҳарбий оркестр ижросида “Хотирлаш куйи” янгради.

Президент “Матонат мадҳияси” ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди.

Бу ёдгорлик Иккинчи жаҳон урушида беш ўғлидан айрилган жафокаш ва матонатли она – Зулфия ая Зокирова, унинг садоқатли келинлари ва етим қолган набиралари хотирасига бағишлаб барпо этилган. 

Ушбу ёдгорлик ўзбек халқининг урушдаги йўқотишлари, ғалабага қўшган улкан ҳиссасининг тимсоли сифатида боғ марказидан ўрин олган. Бу ёдгорликка гул қўйиш барча Ўзбекистон оналарига юксак ҳурмат-эҳтиром ифодасидир.

Қуролли Кучлар тизимига кирувчи вазирлик ва идоралар вакиллари ҳам мажмуа пойига гуллар қўйди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг