Мирзиёев масъулларга уйма-уй юриб аҳолидан хабар олишни буюрди
Жамият
−
16 Январь 2023 9383 1 дақиқа
Президент Шавкат Мирзиёев масъулларга уйма-уй юриб аҳолидан хабар олиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда Президент ҳузурида энергия ресурслари таъминоти юзасидан йиғилишда маълум қилинди.
Мазкур йиғилишда ҳокимлар, сектор раҳбарлари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари уйма-уй юриб, аҳолидан хабар олишлари кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Ёнғинни олдини олиш бўйича амалий ва тушунтириш ишларини кучайтириш, хонадонма-хонадон иситиш воситаларидан тўғри фойдаланиш бўйича тушунтириш ишларини ташкил қилиш бўйича топшириқ берилди.
Йиғилиш якунида тегишли мутасаддилар ва ҳудудлар ҳокимлари ҳисобот берди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь