Мирзиёев Корея Президентига таъзия йўллади
Жамият
−
30 Октябрь 2022
5201Президент Шавкат Мирзиёев Сеул шаҳри марказида юз берган фожиа оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёлга таъзия йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
“Давлатимиз раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишларини тилади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 29 октябрь куни Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида Хэллоуин байрамини нишонлаш вақтида юз берган тиқилинчда 151 киши вафот этди. Қурбонлар орасида Ўзбекистон фуқароси ҳам борлиги қайд этилган.
LiveБарчаси