Мирзиёев Хўжалар маҳалласида яшовчи оила меҳмони бўлди

Жамият

image

Бугун, 12 октябрь куни Бухоро вилоятида бўлган Президент Шавкат Мирзиёев Қоракўл туманидаги Хўжалар маҳалласида аҳолининг яшаш тарзи билан танишди.

Маҳалла Қоракўл тумани марказида жойлашган бўлиб, 2 минг 800 нафардан зиёд аҳоли яшайди. Бу ерда кўплаб савдо шохобчалари, тўқимачилик корхоналари бор.

Давлат раҳбари шу маҳаллада яшовчи Соҳиб Хўжамбердиев хонадонида меҳмон бўлди.

Оила бошлиғи тадбиркор. Турмуш ўртоғи Дилоромхон билан икки  фарзандни тарбиялаб, вояга етказган. Улар маҳалладаги омилкор оилалардан. Томорқада ва кичик иссиқхонада полиз маҳсулотлари етиштирилади. Чорва ва парранда рўзғорга барака киритади.

Хонадон соҳиблари билан мамлакатдаги тинчлик, бугунги имкониятлар, ислоҳотлар натижаси ҳақида самимий суҳбат бўлди.

Маҳалла нуронийлари юртга қут-барака ва фаровонлик тилаб дуо қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

227

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made