Мирзиёев келаси ҳафта Россияга боради. Ташриф сабаби тушунтирилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26-27 декабрь кунлари Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрида бўлади. Бу ҳақда Президент Администрациясидан хабар қилинди. 

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг ташаббуси билан ўтказиладиган тадбир кун тартибидан МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.

Ҳамдўстлик мамлакатлари етакчилари жорий йилнинг асосий якунларини сарҳисоб қилишлари ва амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашишлари кўзда тутилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

928

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг