Мирзиёев қўшнилар билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича йиғилиш ўтказди

Жамият

image

Бугун, 8 август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликни кенгайтириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, йиғилишда  Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев ҳам иштирок этган.

Мажлисда Марказий Осиё давлатлари билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга оид янги лойиҳа ва таклифлар кўриб чиқилган.

Мамлакатда кичик бизнесни янада ривожлантириш мақсадида ҳудудларнинг инвестицион жозибадорлиги миллий рейтингини ишлаб чиқиш тизими ҳам муҳокама қилинган.

Давлат раҳбари кўриб чиқилган масалалар бўйича аниқ топшириқлар берган.

“Мамлакатимизнинг Марказий Осиё давлатлари билан дўстона ва ўзаро манфаатли алоқалари изчил ривожланиб бормоқда. Сўнгги беш йилда улар билан ташқи савдо ҳажми 2,5 баробарга кўпайиб, 6 миллиард доллардан ошган. Юртимизда қўшни давлатлар капитали иштирокида 1 минг 700 та қўшма корхона очилган”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

134

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг