Мирзиёев Қорабоғга борди (видео)
Жамият
−
23 Август 2023
10768Бугун, 23 август куни Озарбайжонда давлат ташрифи билан бўлиб турган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Фузулий туманига борди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
Фузулий халқаро аэропортида олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортган. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси Зироатхон Мирзиёевани Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва биринчи хоним Меҳрибон Алиева кутиб олган.
Шаҳар буюк озарбайжон шоири ва мутафаккири Муҳаммад Фузулий шарафига номланган. Ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларигача Фузулий туманида саноат ва қишлоқ хўжалиги ривожланган. Бу ерда кутубхоналар, маданият уйлари, музейлар, театрлар, боғлар ва бошқа маданий объектлар фаолият юритган.
2020 йилда Фузулий тумани ва шаҳрида кенг кўламли тикланиш ишлари бошланди. Шаҳарда халқаро аэропорт, замонавий турар-жой мажмуаси, тиббиёт ва таълим муассасалари қуриб битказилган. Фузулийни тиклаш ишларини 2026 йилгача якунлаш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Фузулий халқаро аэропорти 2021 йил 26 октябрь куни ишга туширилганди. Ҳаво бандаргоҳини Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған очиб берганди. Ўшанда Эрдўғаннинг самолёти Бакуга эмас, тўғридан-тўғри Қорабоғга қўнган. Шу тариқа Туркия етакчиси Фузулий аэропортига борган илк давлат раҳбари бўлган.
LiveБарчаси