Мирзиёев Қирғизистон Президенти билан коронавирус пандемиясини муҳокама қилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 27 март куни Қирғиз Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари қадимдан минтақада кенг нишонланиб келинаётган, дўстлик ва яхши қўшничилик, тарих, маданият ва анъаналар муштараклигини ифода этувчи баҳор ва янгиланиш байрами – Наврўз муносабати билан бир-бирларини самимий қутлаб, энг эзгу тилакларини билдирдилар.

Ўзбекистон ва Қирғиз Республикаси раҳбарлари коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ жорий эпидемиологик вазиятни муҳокама қилдилар.

Ушбу пандемияга қарши самарали курашиш, шунингдек, унинг оқибатлари икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларга салбий таъсир кўрсатишига йўл қўймаслик мақсадида ҳаракатларни яқиндан мувофиқлаштириш ва ўзаро кўмакни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

Президентлар, шунингдек, мамлакатлар ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада кенгайтиришга доир ҳамда халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалаларни кўриб чиқдилар.

Маълумот ўрнида, айни вақтда Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 88 нафарни ташкил этмоқда. Мамлакатда ушбу вирус сабаб битта ўлим ҳолати қайд этилди. Қирғизистонда эса касалланганлар 58 нафарга етган. Вафот этганлар ва тузалганлар йўқ. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Қирғизистон Сооронбай Жээнбеков коронавирус

Баҳолаганлар

86

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг