Мирзиёев Қатар Амири билан учрашди

Жамият

image

Бугун, 4 ноябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Доҳа шаҳрига амалий ташриф доирасида Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон – Қатар стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ва кўп қиррали амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Суҳбат аввалида Ўзбекистон раҳбари Қатар Амирини Ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Жаҳон саммити тадбирларининг муваффақиятли ўтказилгани билан самимий табриклади.

Турли даражаларда самарали мулоқот ва алмашинувлар олиб борилаётгани катта мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми йил бошидан буён 45 фоизга ошди. Қатарнинг етакчи компаниялари иштирокида йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Парламентлараро ва маданий-гуманитар алоқалар ривожланмоқда.

“Яшил” энергетика, транспорт, геология, тўқимачилик, туризм, инфратузилмани ривожлантириш ва бошқа йўналишларда кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди. Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Маълумот учун, Доҳа шаҳридаги Қатар миллий анжуманлар марказида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Жаҳон саммитининг очилиши бўлиб ўтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Доҳа Қатар Тамим бин Ҳамад Ол Соний Ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Жаҳон саммити

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг