Мирзиёев илк бор Беларусга боради

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг таклифига биноан жорий йилнинг 31 июль – 1 август кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу Президент Мирзиёевнинг Беларусга илк ташрифи.

Олий даражадаги Ўзбекистон-Беларусь мулоқотининг давоми сифатида Минск шаҳрида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларини, шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

Президентлар Минскда Ўзбекистон миллий саноат кўргазмаси ва Беларусь юқори технологиялар парки билан танишадилар.

Музокаралар якунида давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти имзоланиши ҳамда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги кўп қиррали шерикликни, жумладан, инвестициялар, ишлаб чиқариш, илмий-техник кооперация соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга, ҳудудлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатишга мустаҳкам асос яратадиган салмоқли ҳужжатлар тўплами қабул қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 12-14 сентябрь кунлари Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко Ўзбекистонга ташриф буюрганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Беларусь

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг